Махфийлик сиёсати

1. ТУШУНЧАЛАРНИ АНИҚЛАШ

«Қонун» деганда 2019-йил 2-июлда қабул қилинган №ЗРУ-547-сонли «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан), шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга оид бошқа қонун ҳужжатлари тушунилади.

«Сайт» Интернет тармоғидаги ахборот бирлиги, график ва ахборот материаллари тўпламидан, шунингдек, уларнинг Интернет тармоғида мавжудлигини таъминлайдиган компьютер дастурлари ва маълумотлар базаларидан иборат ресурсни англатади. У Ҳуқуқ эгаси номига рўйхатдан ўтказилган ва унинг манзили бўлган маълум бир домен билан боғланган.

Ушбу Сиёсат қуйидаги веб-сайт учун ишлаб чиқилган: https://psoriaz.uz/

«Ҳуқуқ эгаси» Сайт номига рўйхатга олинган қуйидаги шахсни англатади: «Ракетная фирма» МЧШ БИН: 130840013026, Юр. манзили: Қозоғистон, 050026, Олмаота ш., Медео тумани, Бегалин кўчаси, 103-уй.

«Фойдаланувчи» Сайтдан фойдаланувчи ва/ёки унга исталган қурилмадан кириш ҳуқуқини олган юридик ёки жисмоний шахсни англатади.

«Шахсий маълумотлар» Фойдаланувчи тўғрисидаги шахсий маълумотлар ва/ёки шахсийлаштирилмаган маълумотлар тўпламини англатади, улар Фойдаланувчининг ўзи томонидан Ҳуқуқ эгасига тақдим этилади ва/ёки Ҳуқуқ эгаси ва/ёки учинчи шахслар томонидан автоматик равишда йиғилади.

«Сиёсат» веб-сайт учун ушбу Махфийлик сиёсатини (барча мавжуд тўлдиришлар ва ўзгартиришлар билан бирга) ангатади.

«Cookie-файллар» веб-сайтлар фаолиятини ва уларда жойлаштирилган контент сифатини яхшилаш учун веб-сайт томонидан юборилган ва Фойдаланувчининг компьютерлари, смартфонлари, планшетлари, соатлари ва бошқа мобил қурилмаларига жойлаштирилган кичик файлларни англатади.

Explore our developer-friendly HTML to PDF

API Printed using PDFCrowd

HTML to PDF

2. СИЁСАТ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МУНОСАБАТЛАР

Умумий қоидалар

Ушбу Сиёсат фақат Фойдаланувчининг Сайтдан фойдаланиши билан боғлиқ равишда олинган Шахсий маълумотларга нисбатан фойдаланилади ва қўлланилади. Ушбу Сиёсат қоидалари қуйидагиларга йўналтиради:

(1) олинадиган Шахсий маълумотларнинг турларини, Шахсий маълумотлардан фойдаланиш (қайта ишлаш) йўналишлари ва мақсадларини, шунингдек, бундай Шахсий маълумотларни олиш манбаларини аниқлаш;

(2) Фойдаланувчининг ўзи томонидан бериладиган Шахсий маълумотларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқларини аниқлаш;

(3) Шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун масъул шахсларни, шунингдек, бундай маълумотлар ошкор қилинадиган учинчи шахсларни (тўлиқ ёки қисман) аниқлаш.

Ушбу Сиёсат қоидалари Фойдаланувчи томонидан ихтиёрий равишда тақдим этиладиган Шахсий маълумотлар учинчи шахслар томонидан қайта ишланадиган тақдирда қўлланилмайди.

Сайтдан фойдаланган ҳолда, Фойдаланувчи ушбу Сиёсат шартларига рози бўлади ва Ҳуқуқ эгасига ушбу Сиёсатда назарда тутилган тартибда ва шартларда Шахсий маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, ушлаб туриш ва сақлашга розилигини беради.

Агар Фойдаланувчи Сиёсат шартларига рози бўлмаса ва/ёки Сиёсатнинг алоҳида шартлари унга тушунарсиз бўлса, бу ҳолда Фойдаланувчи дарҳол Сайтдан фойдаланишни тўхтатиши шарт.

Фойдаланувчининг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқлари

Шахсий маълумотларини тақдим этиши билан боғлиқ равишда Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларни автоматик тарзда олади:

(1) уларни қайта ишлашга оид маълумотларни олиш (бундай қайта ишлашнинг асослари ва мақсадлари, фойдаланилган ишлов бериш усуллари, уларга кириш ҳуқуқига эга бўлган ёки улар шартнома ёки қонун асосида ошкор этилиши мумкин бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар).

(2) Шахсий маълумотларни қайта ишлашни амалга ошираётган шахсларнинг жойлашган жойи ва идентификация маълумотларини олиш.

(3) Шахсий маълумотларни сақлаш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни олиш.

(4) Шахсий маълумотларнинг амалга оширилган ёки кўзда тутилган трансчегаравий узатилиши ҳақида маълумотлар олиш.

(5) Ҳуқуқ эгасининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шахсий маълумотлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органга ёки судга шикоят қилиш.

(б) Ҳуқуқ эгаси ва/ёки учинчи шахслар томонидан Фойдаланувчининг Шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга бўлган ҳуқуқлари бузилиши натижасида етказилган зарарлар учун тўлов ва/ёки маънавий зарар учун компенсацияни суд тартибида олиш.

(7) шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасида қонун ёки ушбу Сиёсат қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.

3. ТЎПЛАНАДИГАН ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР РЎЙХАТИ

Фойдаланувчилар тўғрисидаги персонификация қилинмаган маълумотлар

Сайтдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда, Ҳуқуқ эгаси қуйидаги Фойдаланувчи тўғрисидаги персонификация қилинмаган маълумотларни автоматик равишда тўплаши ва қайта ишлаши мумкин:

(1) трафик, қилинган босишларнинг мумкин бўлган сони, журналлар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар.

(2) Фойдаланувчининг жойлашуви (геолокация) ҳақидаги маълумотлар. Фойдаланувчи исталган вақтда тегишли браузер созламаларини ўзгартириш орқали геолокацияни ўчириб қўйиши мумкин. Геолокациядан Сайт томонидан фақат Фойдаланувчи фаол фойдаланаётганда фойдаланилади. Браузердан чиқилганда гелокация ишлашдан тўхтайди.

(3) қурилма ҳақидаги маълумотлар (сиз тизимга кирган қурилманинг идентификация рақами, операцион тизим, платформа, браузер тури ва бошқа браузер маълумотлари, IP манзили).

Фойдаланувчи тўғрисидаги шахсга оид маълумотлар

Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчилар ҳақида уларни идентификация қилиш имконини берувчи шахсга оид маълумотларни тўпламайди.

Cookie-файллардан фойдаланиш

Сайт Фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари, афзалликлари ёки фойдаланиладиган қурилма турини сақлаш учун қуйидаги мақсадларда маълум cookie-файллардан фойдаланади:

(1) сайтга ташриф буруришлар ва сайт трафиги статистикасини юритиш,

(2) Фойдаланувчилар экранига чиқариладиган маълумотларни шахсийлаштириш,

(3) жумладан, турли қурилмалардан киришда Фойдаланувчини идентификация қилиш учун зарур бўладиган маълумотларни сақлаш,

(4) Фойдаланувчининг қизиқишлари ва афзалликларига мувофиқ ҳолда рекламалар кўрсатиш. Сайт Ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган ўзининг Cоокие-файлларидан ҳам, учинчи шахсларнинг cоокие-файлларидан ҳам фойдаланиши мумкин.

Сайт қуйидаги Cookie-файллардан фойдаланади:

(1) Трафикни ва маълумотларни узатишни бошқариш, Фойдаланувчиларни идентификация қилиш ва Фойдаланувчига контентга киришга рухсатни тақдим этиш ҳамда фойдаланувчи манфаатларига мос келмайдиган тавсиялар тақдим этилишининг олдини олиш учун зарур бўлган техник (функционал) cookie-файллар, уларсиз Сайтдан фойдаланиш функционал жиҳатдан чекланган бўлади.

(2) Фойдаланувчилар томонидан сайтга ташрифлар частотасини кузатиш, Сайтдан фойдаланиш усулларини аниқлаш ҳамда Фойдаланувчи учун оммабоп ёки қизиқарли бўлган контент турини аниқлаш учун зарур бўлган статистик cookie-файллар.

(3) Геолокацион cookie-файллар, фойдаланувчи қурилмаси экранида кўрсатилган контентни шахсийлаштириш учун унинг жойлашган жойини аниқлаш учун зарур.

(4) Фойдаланувчининг рухсати билан учинчи шахслар томонидан ўрнатиладиган ва Фойдаланувчининг Интернетдаги хатти-ҳаракатлари бўйича статистик тадқиқотлар ўтказиш ва/ёки Фойдаланувчига шахсийлаштирилган реклама ёки маркетинг материалларини юбориш ва/ёки товарлар ёки хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган учинчи шахслар cookie-файллари.

Фойдаланувчи исталган вақтда маълум браузер созламаларини ўзгартириш орқали cookie-файлларни ўчириб қўйиш ҳуқуқига эга. Бундай ўчириб қўйиш Фойдаланувчининг Сайт ва/ёки унинг мазмунига киришини чеклаш ёки ўзгартиришга олиб келиши мумкин. Cookie-файлларни ўчириб қўйиш учун қуйидаги амалларни бажаринг:

Қурилмангиздаги браузерга ўтинг, «Созламалар» менюсига ўтинг, кейин «Cookie-файллар» бандини танланг ва керакли конфигурацияни ўрнатинг. Батафсил кўрсатмаларни браузернинг расмий веб-сайтидан (Chrome, Firefox, Safari, Internet Explorer) топишингиз мумкин.

4. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЎПЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ МАҚСАДЛАРИ

Қайта ишлаш мақсадларини аниқлаш

Шахсий маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

(1) Фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, шунингдек, фойдаланувчининг маълум турдаги контентга бўлган афзалликларини аниқлаш.

(2) Сайтнинг тезкор ва тўғри ишлаши, унинг функционаллиги ва мазмунини яхшилаш.

(3) Фойдаланувчини идентификация қилиш.

(4) Қонун талабларига жавоб бериш.

(5) Фойдаланувчи жойлашган жойни аниқлаш.

(б) Сайтни техник қўллаб-қувватлаш, унинг ишлашидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш.

(7) Ҳуқуқ эгасининг Фойдаланувчи олдида юзага келган бошқа мажбуриятларини бажариш.

(8) статистик тадқиқотлар ўтказиш.

(9) ҳар қандай бошқа мақсадлар учун, Фойдаланувчидан алоҳида розилик олиш шарти билан.

Шахсий маълумотларни қайта қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

(1) қайта ишлаш мақсадлари ва усулларининг қонунийлиги,

(2) ҳалоллик,

(3) Шахсий маълумотларни қайта ишлаш мақсадларининг бундай Шахсий маълумотларни тўплашда олдиндан белгиланган ва эълон қилинган мақсадларга мувофиқлиги,

(4) қайта ишланган Шахсий маълумотларнинг ҳажми ва характерининг уларни қайта ишлашнинг белгиланган мақсадларига мувофиқлиги.

Шахсий маълумотларни қайта ишлаш шартлари

Шахсий маълумотларни қайта ишлаш қуйидаги ҳоллларда ўтказилади:

(1) Фойдаланувчидан розилик олиш; ёки (2) Ҳуқуқ эгаси томонидан халқаро шартнома ёки қонунда назарда тутилган мақсадларга эришиши; ёки (3) Фойдаланувчи томонидан ўзининг Шахсий маълумотларини чекланмаган миқдордаги шахслар доирасига тақдим этиши; ёки (4) Ҳуқуқ эгасининг Фойдаланувчи олдидаги бошқа мажбуриятларини бажариш, шу жумладан, бироқ булар билангина чекланмаган ҳолда, Фойдаланувчига маълум контентни тақдим этиш; ёки (5) унинг Шахсий маълумотларини қайта ишлашга розиликни олдиндан олиб бўлмаган ҳолларда Фойдаланувчининг ҳаёти ёки соғлиғини сақлаб қолиш.

Фойдаланувчини тўғридан-тўғри ёки билвосита идентификациялашга имкон бермайдиган Шахсий маълумотлар анонимлаштирилган тақдирда, бундай маълумотлардан кейинчалик фойдаланиш ва учинчи шахсларга ошкор қилишга рухсат берилади ва ушбу Сиёсат қоидалари уларга нисбатан қўлланилмайди.

Ҳуқуқ эгаси олинган Шахсий маълумотларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш учун барча мумкин бўлган чораларни кўради, Фойдаланувчи бундай маълумотларни ҳамма учун очиқ қилган ҳоллар бундан мустасно.

Шахсий маълумотларни қайта ишлаш автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ва бундай автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмасдан амалга оширилади.

5. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРГА УЧИНЧИ ШАХСЛАРНИНГ КИРИШИ

Ремаркетинг хизматларидан фойдаланиш

Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчи ташриф буюрган бошқа сайтларда Сайт контентини Фойдаланувчига реклама қилиш учун ремаркетингдан фойдаланади.

Ремаркетинг хизматлари ҳуқуқ эгасига Google ads ва Facebook платформалари орқали тақдим этилади. Google Ads ва Facebook Фойдаланувчини тўғридан-тўғри аниқлаш ёки таниб олишга имкон бермайдиган шахсийлаштирилмаган маълумотларни тўплайди ва қайта ишлайди. Тўпланган маълумотлар одатда (1) Фойдаланувчи кўрган контентни, (2) Фойдаланувчи контентни кўрган сана ва вақтни, (3) геолокация маълумотларини ўз ичига олиши мумкин. Бундай шахсийлаштирилмаган маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш Фойдаланувчига кўпроқ мақсадли реклама ёки маркетинг мазмунини тақдим этишимиз имконини беради.

Сайтдан фойдаланиш орқали Фойдаланувчи Google Махфийлик сиёсати (Privacy Policy) ва Google Фойдаланиш шартлари (Terms of Use), Facebook Махфийлик сиёсати (Privacy Policy) ва Facebook Фойдаланиш шартларига (Terms of Use), шунингдек, Фойдаланувчи қурилмасига тегишли cookie-файлларни автоматик ўрнатилишига розилик билдиради.

Фойдаланувчи исталган вақтда тегишли браузер созламаларини ўзгартириш орқали бундай рекламани рад қилиш ҳуқуқига эга.

Аналитик платформалардан фойдаланиш

Ҳуқуқ эгаси (1) фойдаланувчилар томонидан Сайтга ташрифлар частотасини кузатиш; (2) Фойдаланувчининг Сайтдан ва/ёки унинг контентидан фойдаланиш усулларини кузатиш; (3) Фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган контент турларини аниқлаш; (4) Фойдаланувчининг жойлашувини аниқлаш учун Google Analytics ва Yandex Metrika аналитик платформаларидан фойдаланади. Шунингдек, Фойдаланувчи Ҳуқуқ эгасига Google Analytics ва Yandex Metrika платформаларидан олинган Фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишга ўз розилигини беради.

Кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун Google Analytics ва Yandex Metrika аналитик платформалари Фойдаланувчининг IP-манзили, геолокацияси, хатти-ҳаракатлари, шунингдек, маълум контентга нисбатан унинг афзалликлари ва қизиқишлари ҳақида маълумотларни тўплаши мумкин.

Google Analytics ва Yandex Metrika аналитик платформалари Ҳуқуқ эгасига унинг Сайтининг қанчалик самарали ишлаши, қайси контент оммабоплиги, унда маълум рекламаларни жойлаштириш қанчалик самарали эканлиги ҳақида тушунча тақдим этиш, шунингдек, Ҳуқуқ эгасининг мавжуд маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва/ёки такомиллаштириш мақсадларида Шахсий маълумотларга кириш ҳуқуқини олади. Сайтдан фойдаланган пайтдан бошлаб Фойдаланувчи Google Махфийлик сиёсати (Privacy Policy) ва Yandex Махфийлик сиёсатига (Privacy Policy), шунингдек, фойдаланувчи қурилмасига тегишли Cookie-файлларни автоматик ўрнатилишига рози бўлади.

6. РЕКЛАМА ЖОЙЛАШТИРИШ

Ҳуқуқ эгаси Сайтга реклама жойлаштирмайди.

7. ҲУҚУҚ ЭГАСИГА ШИКОЯТЛАР ВА СЎРОВЛАР ЮБОРИШ

Шахсий маълумотларни қайта ишлашни тўхтатиш тўғрисидаги талаб

Ҳар бир Фойдаланувчи ўзининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва/ёки сақлаш бўйича Ҳуқуқ эгасига ўз эътирозини билдириш ҳуқуқига эга. Бундай эътироз қуйидагича тарзда ифодаланиши мумкин:

Сўров Ҳуқуқ эгасига қуйидаги манзилга юборилиши керак: hello@rocketfirm.com

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги маълумотларни олишга сўров

Агар Фойдаланувчида ушбу Сиёсатни қўллаш ёки ундан фойдаланиш тартиби, Шахсий маълумотларни қайта ишлаш тартиби ва/ёки усули билан боғлиқ саволлар бўлса, Фойдаланувчи бундай саволни қуйидаги тарзда бериши мумкин:

Савол Ҳуқуқ эгасига қуйидаги манзилга йўналтирилиши керак: hello@rocketfirm.com

Шахсий маълумотларни ўзгартириш (янгилаш, қўшиш, тузатиш) ёки ўчириш

Фойдаланувчи исталган вақтда Ҳуқуқ эгасига қуйидаги манзил бўйича махсус сўров юбориш орқали Шахсий маълумотларни ўзгартириш ёки ўчириш ҳуқуқига эга: hello@rocketfirm.com

Ҳуқуқ эгаси, агар бундай ҳаракатлар (1) ушбу Сиёсат қоидаларининг бузилишига; ёки (2) қонун бузилишига олиб келадиган бўлса; ёки (3) Шахсий маълумотларнинг табиати Ҳуқуқ эгаси ва Фойдаланувчи ўртасида юзага келадиган ҳар қандай суд жараёнларида далил бўлиб ҳисобланса, Шахсий маълумотларни ўзгартириш ёки ўчиришни рад этишга ҳақли.

8. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ САҚЛАШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

Сақлаш Ҳуқуқ эгаси томонидан мустақил тарзда амалга оширилади.

Сақлаш Шахсий маълумотларни қайта ишлашнинг белгиланган мақсадларига эришиш учун зарур бўлган бутун давр учун амалга оширилади.

Ҳуқуқ эгаси Шахсий маълумотларни қайта ишлаш мақсадларига эришгандан сўнг дарҳол йўқ қилиш ёки улардан шахсни танитувчи маълумотларни ўчириш мажбуриятини олади.

9. БАЛОҒАТ ЁШИГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ САЙТГА КИРИШИ

Сайтдан фойдаланиш 18 ёшдан ошган шахслар учун мўлжалланган.

Агар фойдаланувчи балоғат ёшига етмаган бўлса, у дарҳол Сайтдан фойдаланишни тўхтатиши керак.

10. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Шахсий маълумотларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш Ҳуқуқ эгаси учун асосий ва муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Ҳуқуқ эгаси Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича барча талаб қилинадиган халқаро стандартлар, қоидалар ва тавсияларга амал қилади.

Ҳуқуқ эгаси Шахсий маълумотларни ошкор қилиш ва учинчи шахслар томонидан рухсатсиз киришдан ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор техник ва ташкилий усулларни амалга оширди. Олинган Шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш учун Ҳуқуқ эгаси қуйидаги ҳимоя воситаларидан фойдаланади:

(1) SSL (Secure Sockets Layer) протоколи.

(2) маълумотларни автоматик сақлаш.

(3) Firewalls.

11. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

Сиёсат матнига танишиш учун киришнинг мумкинлиги

Фойдаланувчилар ушбу Сиёсат шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишлари мумкин: https://psoriaz.uz/privacy-policy/. Сиёсат таҳрири 2025-йилнинг 23-мартидан бошлаб амал қилади.

Сиёсатни ўзгартириш ва тўлдириш

Ушбу Сиёсат ўзгартирилиши мумкин. Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчининг рухсати ва/ёки розилигисиз ушбу Сиёсат шартларини ўзгартирганлиги учун Фойдаланувчи олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди. Фойдаланувчи ушбу Сиёсат қоидаларини мумкин бўлган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар учун мунтазам равишда текшириб бориш мажбуриятини олади.

Қўлланиладиган қонунчилик

Ушбу Сиёсат Ўзбекистон Республикасининг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича амалдаги қонунчилигига, хусусан, 2019-йил 2-июлдаги №ЗРУ-547 «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун қоидаларига (барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан), шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

БУ ЕРДА ПСОРИАЗНИ ДАВОЛАШАДИ