ПСОРИАЗНИНГ ОҒИР ДАРАЖАСИДА РЕМИССИЯГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭРИШИШ МУМКИН?
Псориазнинг ўртача оғир ва оғир шаклларида терапия масаласига комплекс ёндашиш зарур. Самарали даволаш учун маҳаллий воситалар ва физиотерапиядан ташқари, метотрексат, аcитретин ёки циклоспорин каби тизимли препаратлар қўлланилади. Улар тез ремиссияга олиб келади, аммо бу дориларни узоқ муддат қўллаш турли органлар ва тизимларнинг дисфункциясига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, ушбу терапия ўтказишни тайишлашни мутахассис етарли даражада баҳолаши мумкин. Ген муҳандиси асосидаги биологик препаратлар ихтиро қилиниши билан псориаз оғир даражада кечувчи беморларнинг ҳаёти мутлақо ўзгарди. Бугунги кунда беморлар хаттоки псориаз билан касалланган ҳолда ҳам сифат жиҳатдан бошқача ҳаёт кечиришлари мумкин. Биологик препаратлар билан узлуксиз даволашда псориаз касаллигининг оғирлигининг пасайиши бир неча ҳафтадан кейин кузатилиши мумкин ва қуйидагилар сақланиб қолади:
Шу билан биргаликда атиги 4 ойлик даволанишдан сўнг ўртача ва оғир псориазли беморларнинг ярмидан кўпида (53%) ҳаёт сифатини яхшилаган4. Биологик препаратларнинг бундай самарадорлиги уларнинг шу билан бирга ташқи кўринишларни йўқ қилган ҳолда касалликнинг сабабига таъсир қилиши билан изоҳланади.

Биологик терапиядан фойдаланганда нохуш ҳодисалар сонининг плацебо билан бир хил бўлишига қарамасдан. Ушбу дори воситаларини фақат даволовчи дерматолог-шифокорингиз тайинлаши мумкин.
Биологик препаратлар моноклонал антитаначалар (оқсил молекулалари) бўлиб, улар «қулфга калит каби» мос келади: улар фақат танадаги баъзи оқсиллар билан боғланиши мумкин. Қон оқимига тушгандан сўнг бу антитаначалар турли органларга, шу жумладан терига олиб борилади ва у ерда ўсимта-альфа (ФНО-α) некрози фактори, интерлейкин (ИЛ)-17 каби яллиғланиш омиллари билан боғланади.
Ушбу яллиғланиш фаоллаштирувчиларини бостириш исталмаган симптомларнинг деярли бутунлай йўқ қилинишига олиб келади – иммун патологик жараёнларнинг ёвуз занжири узилиши туфайли бляшкалар сони камаяди, бўғимларда ва энтезисларда яллиғланиш ва оғриқлар камаяди ва бошқа органларда яллиғланиш тўхтатилади. Шу билан биргаликда умумий иммунитет бироз пасаяди, яъни нохуш ҳодисалар, шу жумладан бактериал (масалан, сил, пневмония ва бошқалар) ёки вирусли инфекциялар ривожланиш эҳтимоли оддий популяциядагидан деярли фарқ қилмайди5. Айнан шу ноёб хусусиятлар биологик препаратларни псориаз касаллигининг ўртача ва оғир шаклларига қарши кураш учун энг замонавий ва самарали воситалар деб ҳисоблаш учун тўлиқ ҳуқуқни беради.
Псориазга қарши курашда ёрдам кўрсатувчи клиникалар
Кўпроқ билиш
